Тупроқ деградациясини тўхтатиш бўйича Ҳиндистон билан ҳамкорлик қилинади
Бутун дунё бўйича “Save Soil”(Тупроқни сақланг) — халқаро ҳаракати Ҳиндистонда Садгуру (Жагги Васудев) томонидан илгари сурилган ташаббус ҳисобланиб, ушбу ғоя остида тупроқ деградациясини тўхтатиш, унумдорликни ошириш ва келажак авлодларга соғлом тупроқ қолдириш мақсад қилган.
Шу кунларда “Save Soil” ҳаракатининг МДҲ давлатлари бўйича бош директори Cйжадҳа Пажагопал мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги вазирига йўллаган таклифнома хатига биноан бир гуруҳ қишлоқ хўжалигининг тупроқшунослик йўналиши бўйича соҳа олимлари ва етук мутахассисларидан иборат делегация аъзолари Ҳиндистон давлатига хизмат сафарида бўлиб турибди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тупроқ унумдорлигини ошириш ва ерлар деградациясига қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Ойбек Соатов раҳбарлигидаги делегация аъзолари Коимбатор ва Аҳмадобод шаҳарларида тупроқ шўрланиши бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, фермер хўжаликларида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.


Шунингдек “Save Soil” ҳаракатининг тупроқда органик моддалар улушини камида 3-6 фоизгача ошириш, деҳқонларни компост, яшил ўғит, органик қолдиқларни қайта ишлашга ўргатиш каби бир қатор йўналишлар билан таништириш ва бу йўналишлар бўйича тажриба алмашишни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Гулноза Бобоева, ЎзА