Сенатор “SIRCON-2025” халқаро конгрессида иштирок этди

105

 

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Бахром Абдуллаев Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида бўлиб ўтган “Бир макон – бир йўл: барқарор яшил иқтисодиёт, минтақавий ривожланиш, таълим ва маданий мерос” мавзусидаги “SIRCON-2025” халқаро конгрессида иштирок этди.

Бу ҳақида senat.uz хабар бермоқда.

«Анжуманда Туркия, Польша, Македониянинг етакчи олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистоннинг илмий муассасалари вакиллари қатнашди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан сенатор мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш, яшил иқтисодиёт тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш ҳамда барқарор ривожланиш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрини билдирди.

Тадбир иштирокчилари ўз чиқишларида Буюк ипак йўли тамаддунининг тарихий, маданий ва илмий меросини ўрганиш, шунингдек, барқарор ривожланиш, яшил иқтисодиёт ва таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигига эътибор қаратди.

Конгресс доирасида илмий панель сессиялар, давра суҳбатлари ҳамда халқаро таълим ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган учрашувлар ўтказилди» делинади хабарда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги