Ёш дзюдочимиз халқаро турнир ғолиби бўлди
73

Жорий йилнинг 2-5 октябрь кунлари Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида спортнинг Дзюдо тури бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган спортчимиз Ерсултан Толыбаев энг оғир вазн тоифасида иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади ва турнирнинг олтин медали соҳибига айланди.
Маълумот учун, Ерсултан Толибаев 2010 йилда туғилган. Нукус шаҳридаги 10-сонли умумтаълим мактабида ўқийди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги