Статистика: юртимизда туристик агентликлар 8 ойда 2,2 триллион сўмлик хизмат кўрсатган
171
Маълумки, туристик ташкилотлар мамлакатда иқтисодий ривожланишнинг яна бир муҳим омили ҳисобланади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-август ойларида туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми 2,2 триллион сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 44 фоизга ошган.
Шунингдек, туристик агентликлар томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича ТОП-5 ҳудудлар эълон қилинди. Бунда Тошкент шаҳри, Самарқанд, Хоразм, Тошкент ва Бухоро вилоятлари кўрсатилган. Мазкур ҳудудлар ҳажми ушбу хизматларнинг умумий ҳажмида 97,1 фоиз улушни ташкил қилган.
Гулноза Бобоева, ЎзА