«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури амалда

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминов томонидан Нукус туманида «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури асосида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганиш давомида аниқланган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш, оилаларнинг меҳнатга лаёқатли, ишсиз аъзолари бандлигини таъминлаш, уй-жойларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларига кўмаклашиш борасида манзилли ва муддатли вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, прокурор ўзига бириктирилган оғир аҳволдаги оилаларни бориб кўрди ва уларни камбағалликдан чиқариш бўйича олиб борилаётган чоралар муҳокама қилиниб, тегишли чоралар белгилаб олинди. Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида шундай оилалардан учтасининг уй-жойлари тўлиқ таъмирланди. Фарзандларининг фан тўгарагида қўшимча билим олиши учун ёрдам берилди.
Барча оилалар аъзолари тўлиқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Томорқасидан унумли фойдаланишига кўмаклашилди. 2 та оиланинг уч нафар аъзоси доимий ишга жойлаштирилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги