Боксчи янги ютуқ билан мухлисларни хурсанд қилди

82

Озарбайжонда ўтказилаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги спорт ўйинларида мамлакатимиз боксчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Қувонарлиси, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 66 кг вазнда беллашувларда иштирок этган республикамиз вакили Улбосин Жалғасбаева бронза медалига сазовор бўлди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу ёш боксчимиз жорий йил Иордания давлатида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритган эди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси