Спорт ва дўстлик уйғунлиги-МДҲ давлатлари беллашувларида

84

Айни кунларда Озарбайжонда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақага Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Қорақалпоғистонлик 20 спортчи спортнинг 9 тури бўйича беллашувларда қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритмоқда.

Хусусан, Қиличбозлик спорти бўйича ўтказилган беллашувларда эркаклар ўртасида Н.Кенесбаев, Ш.Абулов ва А.Орақбаевлар финал беллашувларида россиялик спортчиларни 45:43 ҳисобида енгиб, мусобақа ғолибига айланди.

 

Аёллар кураши бўйича ўтказилган мусобақаларда ҳамюртимиз Нафиса Шамуратова финалгача етиб келди. Бироқ, финал беллашувида унга бироз тажриба етишмади ва кумуш медаль билан чекланишга мажбур бўлди.

Мусобақа ҳали давом этмоқда.

Адилбай Оразов, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси