Сармоя ва имконият: Тўрт юздан ортиқ киши доимий иш билан таъминланди

Божхона бошқармаси масъул ходимлари «Nukus SSP Texnopark» МЧЖнинг тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхонасида бўлди.
Бу ерда 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция ҳисобига молиялаштирилаётган лойиҳанинг ишга туширилиши туфайли 460 нафар маҳаллий аҳолининг доимий иш ўрни билан таъминланишига эришилган.
Йил бошидан буён мазкур корхона томонидан қиймати 246 минг АҚШ долларлик 93 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Учрашувда йилига 18,3 тонна ип-калава йигириш қувватига эга бўлган мазкур корхона, товарларни қайта ишлаш ҳажмини янада оширишда ва экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг мавжуд муаммолари ўрганилди.



Корхона вакилларига мутахассислар томонидан «божхона ҳудудида қайта ишлаш» режими – божхона божларидан озод ҳудуд эканлиги таъкидланиб, ушбу тартиб-таомиллардан самарали фойдаланиш корхонанинг ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ошишига ижобий таъсир кўрсатиши амалий мисоллар асосида кўрсатиб берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги