Масъулиятсизликнинг натижаси – юк машинаси аукционда

86

Мажбурий ижро бюроси Кегейли туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига мувофиқ, ушбу туманда жойлашган қарздор «Элит материал сервис» масъулияти чекланган жамиятидан давлат фойдасига 339 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Кегейли туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро ҳужжати талабини бажариш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган. Бу муддат ичида қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, қарздорнинг номидаги «Синотрук» русумли юк автомашинаси тегишли тартибда хатловга олинган.

Хатланган мулк жами 192 миллион 500 минг сўмга баҳоланиб, электрон тарзда аукцион орқали сотувга чиқарилган. Уни сотишдан тушган пул маблағлари қарздорнинг давлат бюджети олдидаги қарздорлигини қоплашга йўналтирилади.

Ҳозирда қолган қарздорликни ҳам ундириш ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги