Ўзбекистон-Тожикистон: парламентлараро ҳамкорлик янада  ривожланади

89

Сенатда онлайн шаклда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Тожикистон Республикаси Мажлиси милли Мажлиси Оли ўртасида ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Парламентлараро мулоқот икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда барча соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг самарали воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Комиссия фаолияти Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, қўшма ташаббусларни амалга оширишда муҳим қадам экани таъкидланди.

Эришилган келишувлар ва имзоланган битимлар ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.

Н.Абдураимова, ЎзА