Ўқитувчи ва мураббийлар ҳурматга сазовор бўлди

91

Бўзатов туманида 1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан байрам кечаси бўлиб ўтди.

Ўтказилган байрам кечасида Бўзатов тумани ҳокими Б.Уббиниязов иштирок этиб, ўқитувчи ва устозларни байрам билан самимий табриклади. Уларнинг келажак авлод тарбиясидаги машаққатли меҳнати ва таълим соҳасидаги ютуқларини алоҳида эътироф этди.

Шундан сўнг бир қатор соҳа фидойиларига Бўзатов тумани ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг Фахрий ёрлиқлари топширилди.

Тадбир давомида республикамизга таниқли хонандалар ва туман маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганларга ажойиб кайфият улашди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси