Спорт майдонларида янги зафарлар

75

Фарғона вилоятида спортнинг қиличбозлик туридан 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан кучли спортчилар қатнашган бу мусобақада, республикамиз вакиллари бир қатор ютуқларни қўлга киритди. Хусусан, эркаклар ўртасида Азизбек Давлатназаров барча рақибларини енгиб чиқиб, олтин медаль соҳибига айланган бўлса, Муҳаммадали Турсинбоев фахрли учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда эса Нурҳаёт Калниязова финалга қадар етиб келиб, кумуш медални қўлга киритди.

Шунингдек, ушбу мусобақада жамоавий беллашувлар ҳам ўтказилиб, унда республикамизнинг эркаклар жамоаси 3 та, қизлар жамоаси 2 та жамоа билан иштирок этди.  Кескин ўтган баҳслар якунида эркаклар ўртасида Қорақалпоғистон Республикасининг 3 жамоаси ҳам олтин, кумуш ва бронза, қизлар олтин ва кумуш медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Ёш спортчиларнинг бу ютуғи устозларига муносиб байрам совғаси бўлди десак адашмаган бўламиз.

Ғолиб спортчиларни ушбу мусобақага мураббийлардан Даўирбек Жийемуратов, Руслан Султанов, Сардар Назаримбетов, Ербол Жумабоев, Позилбек Есебаев, Латифа Отебоева ва Зарина Казбековалар тайёрлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси