Ғарб янги коалиция тузди

91

“Figaro” нашри хабарига кўра, 12 давлат Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида коалиция тузилганини эълон қилди.

– Фаластин маъмурияти дуч келган мисли кўрилмаган молиявий инқирозни енгиб ўтишга ёрдам бериш учун молиявий барқарорликни таъминлаш бўйича фавқулодда коалиция тузилмоқда, – дейилган мақолада.

Франция, Бельгия, Буюк Британия, Дания, Ирландия, Исландия, Испания, Норвегия, Саудия Арабистони, Словения, Швейцария ва Япония янги тузилмага қўшилишини билдирди. Белгиланган мақсадга мувофиқ, бу давлатлар Рамаллоҳда жойлашган Фаластин маъмуриятини барқарорлаштириш учун 170 миллион доллар ажратади.

21 сентябрь куни Буюк Британия Фаластин давлатини расман тан олгач, Канада, Австралия ва Португалия ҳам шундай йўл тутди. Яна кўплаб давлатлар яқин келажакда юқоридаги мамлакатлардан ўрнак олишини маълум қилган.

С.Раҳимов, ЎзА