Ёш велоспортчиларнинг ютуғи

100

Тошкент вилоятида спортнинг Велоспорт- mtb туридан ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон терма жамоаси иштирок этиб, мусобақада яхши натижаларга эришди.

Хусусан, Cross country Short трек йўналиши бўйича иштирок этган Г.Хўжаназарова биринчи, С.Абдикаримов иккинчи ва А.Каримбаева учинчи ўринларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Cross country Olympic йўналиши бўйича Г.Хўжаназарова олтин ва А.Каримбаева бронза медалини қўлга киритди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги