Владимир Кличко Гарвардда маъруза қилади

Украиналик боксчи Виталий Кличко “Бабель”га берган интервьюсида маълум қилишича, укаси – оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко менежмент бўйича АҚШнинг Гарвард университетида маъруза ўқийди.
– Владимир жуда ажойиб менежер. У 3-4 йилдан бери Швейцариянинг Санкт-Галлен университетида бир неча бор маъруза қилган. Энди у Гарвардда маъруза қилиш таклифини олди. Бу маърузалар “Challenge Management” (чақирувларни бошқариш) бўйича бўлади. Гарвард уни маърузага чақиришдан олдин Швейцариянинг университетидаги баҳоларига қизиққан, – дейди Виталий Кличко.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Кличко профессиональ боксдаги фаолиятини 2017 йилнинг август ойида якунлаган. У фаолияти давомида 64 ғалаба (53 нокаут), 5 мағлубиятга (4 нокаут) эришган.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА