Коррупциянинг олдини олишда жамоатчилик назоратининг аҳамияти муҳокама қилинди

Нукус туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Руслан Джумамуратов тумандаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари билан учрашди.
Тадбирда коррупциянинг олдини олиш, очиқликни таъминлаш, давлат хизматларини рақамлаштириш ва ислоҳотлар самарадорлигини оширишда жамоатчилик назоратининг аҳамияти масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Олий Мажлис қуйи палатаси депутати коррупцияни келтириб чиқараётган омилларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш масалалари юзасидан фикр билдирди. Шу билан бирга, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, давлат органлари фаолиятида очиқликни таъминлаш, янги қонунлар ва давлат дастурлари ижросини таъминлашда фуқароларнинг фаол иштироки ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан мажлис кун тартибидаги масалалар бўйича бир қатор таклифлар илгари сурилди, ушбу иллатга қарши муросасиз курашиш борасида қилиниши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Депутат томонидан тегишли идоралар ва қонунчилик ташаббуслари доирасида кўриб чиқиш ва амалий чора-тадбирлар режасига киритиш бўйича ҳаракатлар белгиланиши маълум қилинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги