Ўзбекистон – Корея: Малака оширишда янги босқич

97

Ўзбекистон Миграция агентлиги ва Кореянинг Куонгсаннам-до провинцияси ўртасида E-7 малакали ишчи визаси бўйича келишув имзоланди.

Келишувга кўра, ўзбек ёшлари провинциядаги йирик саноат тармоқларида мутахассис сифатида ишлаб, билим ва тажрибаларини ошириш имкониятига эга бўлади.

Губернатор Пак Вансу бу ҳамкорликни провинция тарихида хорижий ишчи кучини қабул қилиш борасидаги илк ҳужжат сифатида таъкидлади. Шунингдек, учрашувда E-8 мавсумий ишчи визаси бўйича ҳам лойиҳалар йўлга қўйилиши билдирилди.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА