Туркиянинг ғарбий қисмидаги Кутахья вилоятида 5,4 балли зилзила содир бўлди

107

Туркиянинг Кутахья вилоятида зилзила содир бўлди.

Бу ҳақда Туркиянинг Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) сайтида маълум қилинди.

Ерости силкиниши маҳаллий вақт билан 12:59 да қайд этилган. Буни қўшни вилоятлар аҳолиси ҳам сезган.

Зилзила ўчоғи Симав ҳудудида бўлган. Манба 8,46 км чуқурликда жойлашган.

Ҳозирча жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмади.

Аввал хабар берганимиздек, Мьянмадаги кучли зилзила қадимий монастырь саройининг очилишига ёрдам берди.