«Flemish Open»: халқаро турнирда икки спортчимиз ғолиб

117

Белгиянинг Гент шаҳрида спортнинг қиличбозлик тури бўйича эркаклар ва қизлар ўртасида «Flemish Open» халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида республикамиз спортчилари ҳам муваффақиятли иштирок этиб, яхши натижаларни қўлга киритди.

Хусусан, эркаклар ўртасида ўтказилган беллашувларда Муса Аймуратов барча рақибларини енгиб чиқиб, турнирда олтин медаль соҳибига айланди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда эса, Олимпия ўйинлари иштирокчиси Зайнаб Дайибекова бронза медалини қўлга киритди.

Зайнаб Дайибекова финал йўлланмаси учун ўтказилган ярим финал баҳсида франциялик Луиз Клейнга 12:15 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги