Амударёда «Уч авлод учрашуви» ўтказилди

Амударё туманида «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди. Унда республика ва туман раҳбарлари, фидойи меҳнат фахрийлари, ҳудуд ривожига салмоқли ҳисса қўшган тажрибали инсонлар ва ёшлар иштирок этди.
Дастлаб туман ёшлари учрашувга келган меҳмонларни тантанали равишда кутиб олиб, ҳудуд ҳунармандларининг ноёб қўл меҳнати буюмлари, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган турли маҳсулотлар кўргазмаси билан таништирди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов сўзга чиқиб, уч авлод учрашувининг ижтимоий-маънавий ҳаётимиздаги ўрни, айниқса, ёшларни тарбиялашдаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган фидойи инсонлар, юртимиз равнақига ҳисса қўшиб келаётган нуронийлар, замонавий билимга эга зукко ва фаол ёшлар тақдирланди.

Унда республикамизга таниқли маданият ва санъат вакиллари томонидан тайёрланган концерт дастури тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилиб, ушбу кечага ўзгача завқ бағишлади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги