Эл ризқига қўл урган заправка фош этилди

103

Табийий газ ва электр энергиясига бўлган талабнинг ошиши тизимда очиқлик ва шаффофликнинг жорий қилинишини талаб қилмоқда. Айниқса, бунда таъминотчининг мазкур манбаларни етказиб беришию, истеъмолчи ундан қай даражада оқилона фойдаланиши доимий назоратда бўлиши лозим.

Бугунги кунда Бош прокуратура томонидан республикада ёқилғи-энергетика ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида жойлашган «I.R.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси томонидан 6 миллиард 400 миллион сўмлик табиий газ талон-тарож қилинганлиги аниқланди.

Текширув натижасида шохобчанинг газ ҳисоблаш ускуналарига ташқи таъсир кўрсатилиши оқибатида ҳисобдоннинг ҳисоблаш механизми тўғри ишлашига таъсир этганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги