NASA Ойга таҳдид соладиган астероидга ядровий зарба бермоқчи

130

2024 YR4 астероиди 2024 йилда топилган. Дастлаб унинг ерга урилиш эҳтимоли тахминан 3 фоиз деб ҳисобланган. Кейинчалик бу хавф рад этилди. Шунга қарамай, олимлар 2032 йил охирида ойга таъсири тахминан 4 фоиз бўлишини таъкидламоқда.

– Олимлар 2024 ЙР4 ой билан тўқнашувининг олдини олиш учун иккита вариантни таклиф қилишди. Биринчиси – астероид орбитасини ўзгартириш, иккинчиси – ядровий қурол билан самовий жисмни йўқ қилиш. Охирги вариант учун бир мегатонналик ядровий бомба етарли, – дейилади хабарда.

Жамоа астероид ҳақидаги якуний қарорни 2028 йил охирида, у Ерга яқинлашгандан сўнг тақдим этади.