Эронда Осиёнинг энг йирик шўр кўли деярли йўқ бўлиб кетди

Эронда жойлашган, 4000 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган Осиёнинг энг йирик шўр сув ҳавзаси — Урмия кўли деярли бутунлай қуриб қолди. 1980-йилларда кўлнинг узунлиги 140 километр, кенглиги эса 55 километрни ташкил этган бўлса, 2025 йилнинг ёзига келиб ундан фақат қуриб қолган туб ва кам сонли кўлмакларгина қолди.
Бунинг асосий сабаблари сифатида қуйидагилар қайд этилмоқда: экин майдонларининг кескин кенгайиши ортидан сувнинг ортиқча суғорилиши, узоқ давом этган қурғоқчилик ҳамда юқори ҳарорат туфайли сувнинг тез буғланиши.