Ўзбекистонда нечта ҳайвонот боғи бор, уларда қанча жонзот сақланади?

109

2025 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 7 та ҳайвонот боғи фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Шу кунга қадар, бу жойнинг сони 3 тани ташкил этган эди. Айни вақтда мавжуд ҳайвонот боғларига ажратилган ернинг умумий майдони 49,2 гектарни ташкил этади.

Ҳозирда ҳайвонот боғларида 720 та турдаги жами 19 332 та ҳайвон сақланмоқда. Балиқлар 9 600 та, паррандалар 2 383 та, сут эмизувчилар 611 та, судралиб юрувчилар 453 та, сувда ва қуруқликда яшовчилар 63 та ва бошқа ҳайвонлар сони 6 222 тани ташкил этади.

Г.Бобоева, ЎзА