БМТ бош қароргоҳида Ўзбекистон ташаббуси билан юқори даражадаги тадбир ўтказилади

55

Президентимиз нутқини давом эттирар экан, педагогларнинг ўзаро тажриба ва билим алмашиши учун ягона халқаро платформани яратиш мақсадида Ўзбекистонда Бутунжаҳон профессионал таълим саммитини ўтказишни таклиф этди.

Шунингдек, мамлакатимизда илғор соғлиқни сақлаш тизими яратилаётгани таъкидланди. Эртага Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида Ўзбекистон ташаббуси билан болалар саратони ва бошқа оғир касалликларга қарши курашга бағишланган юқори даражадаги тадбир ўтказилади. Президентимиз барча хорижий ҳамкорларни ушбу тадбирга таклиф этди.

Яна бир муҳим йўналиш – гендер сиёсати. Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва тадбиркорлик соҳасида хотин-қизларнинг ролини бундан буён ҳам мустаҳкамлаш мақсад қилинган. Ўзбекистон кенг минтақамиз миқёсида Осиё хотин-қизлар форумини доимий платформага айлантириб, мунтазам ўтказиб бориш тарафдори экани қайд этилди.

–Яна бир бор таъкидламоқчиман: биз Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида олган мажбуриятларимизга содиқмиз. 2030 йилга бориб “даромади ўртадан юқори” бўлган мамлакатлар қаторига киришни ният қилганмиз.

Шу мақсадда очиқ ва прагматик сиёсатимизни изчил давом эттирамиз, – деди Президент.

ЎзА