Таълим сифати ва мазмунини ошириш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди

99

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «Беруний туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифати ва мазмунини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукумати қарори лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Г.Кожабаева, вазирнинг биринчи ўринбосари А.Давлетбаев, Беруний тумани ҳокими ўринбосари Д.Каримов, Педагогик маҳорат маркази директори ўринбосари Б.Изтлеуов, Беруний тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи А.Курбаниязов ва бошқа мутасадди соҳа вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш давомида Беруний туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифатини ошириш, дарс жараёнларини замонавий методикалар асосида ташкил этиш, педагог кадрлар малакасини ошириш ва ўқувчилар учун қулай шароитлар яратиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари бўйича таклифлар илгари сурилди. Қарор лойиҳаси асосида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳудудий мактабларда таълим сифатини тубдан яхшилашга хизмат қилиши таъкидланди.

                                                                      Қорақалпоғистон ахборот агентлиги