Жузумбоғлик ёшларнинг ташаббуси қўллаб-қувватланди

106

Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Қорақалпоғистонга амалга оширган хизмат сафари чоғида Кегейли тумани Жузимбоғ овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги ёш деҳқонлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаган эди. Учрашув давомида ёшлар ўзлари етиштирган ҳосилни қиш мавсумида сифатли сақлаш учун замонавий совутгичлар (рефрижераторлар) зарурлигини билдирган эди.

Ҳудуд ёшларининг учрашувда билдирган бу истаклари ижобат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташаббуси билан ёш деҳқонларга Президент совғаси сифатида 1 тонна ҳажмдаги замонавий музлатгичлар етказиб берилди!

Ёшларга берилган бу совға нафақат ёшларнинг меҳнатига берилаётган юксак баҳо, балки юртимиздаги ҳар бир ёшнинг орзу-интилишлари муҳтарам Президентимизнинг эътиборидан четда қолмаслигини яна бир бор исботлади.

Ўз навбатида ҳудуд ёшлари ҳам ўзларига кўрсатилган бундай юксак эҳтиром учун Юртбошимизга катта раҳматлар айтиб, Президентимиз томонидан ўзларига билдирилган ишончни тўлиқ оқлашини таъкидлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси