Бўзатовнинг энг намунали хотин-қизлар фаоли аниқланди

103

Бўзатов тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тумандаги маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари ўртасида «Энг намунали хотин-қизлар фаоли» танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда иштирокчилар ўз ҳудудларида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий таълим олиши, бандлигини таъминлаш ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимот ва видеороликлар орқали ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Ўтказилган танлов якунида энг фаол хотин-қизлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, «Кўк-сув» овул фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Гулнора Алимова танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги