Нукус туманида 24/7 режимда ишлайдиган савдо-кўнгилочар маркази қурилмоқда

115

Нукус тумани «Ақманғит» шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи «Ақманғит» канали атрофида аҳоли учун қулай шароит яратиш мақсадида 24 соатлик (24/7) режимда иш олиб борадиган махсус хизмат кўрсатиш жойи ва «Халқ саили» савдо-кўнгилочар маркази қурилиши амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида жами 40 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, болалар учун ўйин майдончаси, Workaut ва фаввора ҳамда бошқа йўналишлар бўйича хизмат кўрсатиш жойлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун 6,6 миллиард сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, айни пайтда қурилиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги