Ҳар бир камбағал оилада камида 1 нафар олий маълумотли бўлиши учун имтиёзли таълим кредити ва давлат грантлари кўпайтирилади

52

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлади.

Сифатли таълим инсон капиталини ривожлантириш, узоқ муддатли истиқболда камбағалликни қисқартиришнинг асосий “драйвери” бўлиб қолади.

Биргина мисол, болаларнинг боғча билан қамраб олингани 27 фоиздан 78 фоизга ошгани натижасида 1 миллион аёллар таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш ва даромад топиш имконига эга бўлди.

Бу ишлар давом эттирилиб, камбағал оила фарзандларини мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш учун барча шароит яратилади. Бундай оилалар фарзандлари учун хорижий тил ва касб-ҳунар ўрганишга  кетадиган харажатларнинг 80 фоизи қоплаб берилади ва бу орқали 100 минг камбағал оила фарзандлари қамраб олинади.

Ҳар бир камбағал оилада камида 1 нафар олий маълумотли бўлиши учун имтиёзли таълим кредити ва давлат грантлари кўпайтирилади.

Халқаро стандартлар асосида Касбга тайёрлаш халқаро марказлари ташкил этилиб, уларнинг битирувчиларига хорижда тан олинадиган сертификатлар бериш йўлга қўйилади.

ЎзА