«Энг яхши аёллар фаоли» аниқланди

109

Қораўзак туманида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ўртасида «Энг яхши хотин-қизлар фаоли» Республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этиб, белгиланган шартлар бўйича ўзаро беллашди.

Ўта қизиқарли ўтган танлов якунида Эсим маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар фаоли, Салтанат Дауишбаева «Энг яхши хотин-қизлар фаоли» деб топилиб, танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Мусобақа якунида, танловда фаол иштирок этган хотин-қизларга туман ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги