Тиббиёт соҳасига ишга жойлаштириш билан шуғулланувчилар ушланди

111

Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида коррупцияга қарши курашиш борасида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали ходими З.К. фуқаро А.А.ни ушбу филиалга ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, ундан 32 миллион сўмни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги