Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти тартибга солинди

106

Ҳукумат қарори (583-сон) билан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази”нинг устави тасдиқланди.

Устав Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Уставга кўра, ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг оммага етказиш Марказнинг вазифаларидан бири ҳисобланади.

Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади, жумладан:

— Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий ва уларнинг издошлари томонидан ёзилган ақида ва калом илмларига оид асарларнинг тадқиқига оид илмий лойиҳаларни амалга оширади;

— ислом динининг илм-маърифат, бунёдкорлик ва инсонийликка асосланган мазмун-моҳиятини очиб беришга бағишланган тадқиқотларни амалга оширади.

Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Васийлик кенгаши Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради.

У.Қурбонов, ЎзА