Назорат инспекцияси соч қуритиш мосламаларидан огоҳлантиради

113

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги савдо дўконларида сотилаётган Хитойда ишлаб чиқарилган «FA Kang ION FK 9900» бренди остидаги соч қуритиш мосламаси (фен) маҳсулоти назорат хариди ўтказилган.

Мазкур танлаб олинган маҳсулотнинг аккредитациядан ўтган синов лабораторияси синов натижалари шуни кўрсатдики, мазкур соч қуритиш мосламаси маҳсулоти стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланган.

Салбий оқибатлари:

• тўк қаршилигини оширади;

• тўк ўтказгичдан оқим ўтганда сезиларли даражада қизиб кетиши;

• изоляциянинг ҳаддан ташқари қизиб кетиши;

•  ёниш ва ёнғинга олиб келиши мумкин;

• ускунанинг хизмат муддати қисқариши.

Маҳсулот сифати ва фойдаланиш нуқтаи назаридан:

• ҳар қандай арзон нарх ва сифатсиз воситалар фойдадан кўра кўпроқ зарар етказади.

Ҳурматли истеъмолчилар, сифатсиз маҳсулотга дуч келсангиз, Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг 1880 рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎзА