Бошқарув сервис компаниялари фойдасига 435,2 миллион сўм ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан, бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликларни ундириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилда бу борада 1 миллиард 80 миллион сўмлик 1 минг 246 та ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида 1 минг 66 та ижро ҳужжати тамомланган ва 435 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилган.
Қолдиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 62,2 миллион сўмлик битта кўчмас мулк электрон онлайн аукционга чиқарилган.
Шунингдек, 59 та ҳужжат бўйича 100 миллион сўмга яқин қарзни ундириш қарздорларнинг иш ҳақларига қаратилган ва 19,9 миллион сўм қарзи бўлган 5 нафар қарздорнинг чиқиш ҳуқуқлари чекланди. Ижро ҳужжати талабларини бажармаган 22 нафар қарздорга нисбатан 42 миллион 500 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди.
Бугунги кунда бундай тадбирлар давом эттирилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги