Ишлар самарали ташкил этилмоқда

103

Хўжайли туманидаги «Ёшлар маркази»да маҳалла раислари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Ж.Эрмашев, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Примбетов ва тегишли соҳа раҳбарлари иштирок этди. Семинарда «маҳалла еттилиги» аъзолари фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг давлат органлари, жамоат ташкилотлари, Халқ депутатлари Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйиш, ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди. Ўқув семинарда хавфсиз маҳалла муҳитини яратиш, «рақамли маҳалла» платформаси, маҳалланинг молиявий имкониятларини ошириш каби йўналишларда кўникмалар берилди.

Шу билан бирга, маҳалла раисининг ёшлар тарбиясидаги ўрни, кам таъминланган ва эҳтиёжманд фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатишда очиқлик ва шаффофлик масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди. Семинар давомида маҳалла раислари ўзаро фикр алмашиб, мутасаддилардан қизиқтирган саволларига жавоб олди.

                                                  Қорақалпоғистон ахборот агентлиги