Лимон етиштириш – даромат манбаи

134

Элликқалъа тумани «Сахтиён» шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Umidbek-Odilbek» МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги йўналишида лимон етиштириш мақсадида иссиқхона хўжалиги ташкил этилди.

3 гектар майдонда жойлашган иссиқхонада 4 минг 500 туп лимон экилган бўлиб, йилига 8-9 тонна ҳосил олиш режалаштирилган. Ўз навбатида етиштирилган маҳсулотлар ички бозорларга ҳамда хорижга экспорт қилиниши ҳам мақсад қилинган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги