Озарбайжон 85 мамлакатдан озиқ-овқат импортига чеклов қўйди

106

«Report.az» сайти хабарига кўра, Озарбайжон 15 хил касаллик туфайли озиқ-овқат импортига чеклов жорий қилган.

Озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги бўлим бошлиғи, бош давлат ветеринария инспектори Ғолиб Абдулалиев маълум қилишича, ўтган ҳафта давомида дунё бўйлаб блутанг, оқсим (яшур), майда шохли молларда чечак ва юқори патогенли парранда гриппи каби хасталиклар аниқланган.

– Словения, Болгария, Греция, Ливия, Португалия, Испания ва Норвегия каби қатор давлатларда турли касалликлар қайд этилди, – дейилган хабарда.