Кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида боғча очадиган тадбиркорларга ҳам имтиёзлар берилади
54

Бир йилда 2 мингта кўп қаватли уй қурилмоқда, уларнинг тўртдан бири – “Янги Ўзбекистон” массивларида.
Бундай массивларда уйларнинг биринчи қаватида 100 ўринли хусусий боғча очиш бўйича Бектемир ва Янгиҳаёт туманларида тажриба бор.
Буни барча туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ҳудудида қилиши кераклиги таъкидланди.
Эндиликда очиқ мулоқотда 80 та туман учун айтилган имтиёзлар янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида боғча очадиган тадбиркорларга ҳам берилиши белгиланди.
Мутасаддиларга янги қурилаётган кўп қаватли уйларда боғча ташкил қилиш тартибини ишлаб чиқиш топширилди.
ЎзА