Онлайн ўйинларга қарамликка қарши онлайн дастур ишлаб чиқилди

Хитойда онлайн – ўйинларга қарши курашиш учун жуда ноодатий дастур ишлаб чиқилди. Бу киберспорт маркази иштирокчилари ҳар куни соат 9:00 дан кечки 12:00 гача, яъни 15 соат давомида фақат ўйин ўйнайди.
Танаффус фақат тушлик ва югуриш учун.
Қолган вақтда ўйинчиларга ўрнидан туришга ҳам рухсат йўқ. Мақсад – ўйин қарамлигидан чиқишга ёрдам бериш. Аммо бу – ўйин орқали ўйин қарамлигидан даволаш дегани.
Курслар текин эмас.
1 ҳафталик курс нархи – бир неча юз доллар. Тўлиқ 22 кунлик курс эса – 1400 доллар.
Ташкилотчилар айтишича, бу орқали ёшлар интизомга, мақсадли ҳаётга ва профессионал киберспортга йўналтирилади.
Лекин танқидчилар бу услубни соғлиқ учун хавфли, психологик босимга асосланган ва шунчаки пул ишлашнинг усули деб баҳоламоқда.
Энди савол туғилади:
Ҳақиқатан ҳам ўйин орқали ўйин қарамлигидан қутулиш мумкинми?
Ёки бу – фақат ўйинга бошқа тус бериш холосми?
Мадинабону Насриева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА