Тахиатош туманига олиб борувчи автомобиль йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

99

Мамлакатимизда йўл инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган изчил ислоҳотлар ҳар бир ҳудудда ўз самарасини бермоқда. Президентимиз ташаббуси билан, айниқса, узоқ ва стратегик жиҳатдан муҳим йўналишларда замонавий, хавфсиз ва қулай йўллар барпо этилмоқда.

Хусусан, Д154 «А380 автомобиль йўлидан (775-км) – Тахиатош шаҳри» автомобиль йўлининг 1-4-километр оралиғида 2 километр 535 метр қисмига қора қопламали асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу йўл Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий марказларидан бири – Тахиатош шаҳри билан асосий магистрални боғлаб турувчи муҳим транспорт йўналиши ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда таъмирлаш ишлари Тахтакўпир тумани Йўллардан фойдаланиш давлат ташкилоти томонидан олиб борилмоқда. Жараёнга 7 та махсус техника ва 13 нафар малакали ишчи-ходим жалб этилган.



Бу йўл нафақат аҳоли учун қулайлик яратади, балки йирик саноат корхоналари фаолияти ва экспорт-импорт жараёнлари узлуксизлигини таъминлайдиган муҳим йўналишдир.

Таъкидлаш жоизки, автомобиль йўлининг ушбу қисмини таъмирлаш ишлари «Ташаббусли бюджет» дастурининг 2025 йил 1-мавсумида ғолиб бўлган эди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги