Боксчиларимизнинг Оқтовдаги ютуғи

139

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида қозоқ бокс мактабининг асосчиларидан бири Шокир Болтек ўғлининг хотирасига бағишланган бокс бўйича катталар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мусобақада Қозоғистон, Хитой, Озарбайжон, Туркманистон давлатлари билан бирга Ўзбекистон Республикасидан ҳам кучли боксчилар иштирок этди.

Қизиқарли кечган беллашувлар якунида, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 70 кг вазнда иштирок этган қорақалпоғистонлик Суҳроб Аминов, 80 кгда Сардор Шамуратовлар турнирнинг бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.


Боксчиларимизни мусобақага Рашид Сейтов ва Жасур Нурумбетовлар тайёрлади.

Адилбай Оразов,Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси