«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида интеллектуал ва спорт мусобақалари ўтказилди

128

Нукус шаҳрида ўтказилаётган «Беш ташаббус олимпиадаси» ёшлар фестивали доирасида Республика «Ёшлар маркази»да «Мунозара» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Унда ёшлар билим, мантиқий фикрлаш ва баҳс маданиятини намойиш этдилар.


Шунингдек, «Дўстлик» амфитеатри атрофида шахмат ва шашка мусобақалари ҳам ташкил этилди. Ушбу беллашувлар ёшлар ўртасида ақлий салоҳиятни юксалтириш, спорт маданиятини кенг тарғиб қилиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилди.


Бундан ташқари, ёшлар И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейига саёҳат қилиб, миллий ва жаҳон санъати дурдоналари билан яқиндан танишдилар.


Ғолиб ва совриндорлар кун якунида ўтказиладиган гала-концертда тантанали равишда тақдирланиши белгиланган.

Азизбек Дабылов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси
Муаллифнинг туширган расмлари