Робот ШҲТ давлатлари ҳамкорлиги кучайишини кутмоқда

166

ШҲТ саммити матбуот марказида Сяо Хэ номли робот фаолият юритмоқда. Темир одамнинг исми «хэцзо» сўзидан олинган, ҳамкорлик маъносини англатади. Қурилма рус, хитой ва инглиз тилларида саммитга оид ҳар қандай мавзу бўйича маълумот бера олади.

– Тяньцзин саммити аъзо давлатлар ҳамкорлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради, – дея Сяо Хенинг сўзларини келтирган РИА Новости.

– Анжуманда долзарб минтақавий ва глобал масалалар муҳокама қилинаи. Хусусан иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқалар кўламини кенгайтиришга қаратилган қарорлар қабул қилинади, хавфсизлик, терроризмга қарши кураш, рақамли иқтисодиёт ва барқарор ривожланишга оид муҳим мавзулар ҳам кўтарилади.

Робот-эксперт таъкидлашича, «саммит минтақада барқарорлик ва фаровонлик йўлида мулоқот орқали биргаликда зарур ечимлар топиш имконини ҳам яратади”.

М.Пирматова, ЎзА