«Китобхонлар учрашуви» бўлиб ўтди

Ёшлар марказида ёшлар маънавияти ва адабиётига бағишланган «Китобхонлар учрашуви» тадбири бўлиб ўтди. Унда республика бўйлаб фаол китобхон ёшлар иштирок этди.

Тадбирнинг асосий меҳмони — «Мутолаа» лойиҳаси менежери Ҳурлиман Полатовна бўлиб, у Ёшлар ишлари агентлигининг мазкур ташаббуси ҳақида батафсил маълумот берди. Спикер «Мутолаа» доирасидаги янги китоблар тақдимотини ўтказиб, ёшларни мутолаага кенгроқ жалб этиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига китоблар ва аудиокитоблардан фойдаланиш имкониятини тақдим этувчи махсус премиум бепул карточкалар тарқатилди. Айниқса, иловадаги қарақалпоқ тилидаги аудиокитоблар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
Учрашув дўстона мулоқот ва ижодий суҳбатлар руҳида ўтди. Ёшлар бир-бири билан фикр алмашиб, китобхонлик маданиятини ошириш йўлларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, қизиқарли савол-жавоблар ҳам ташкил этилди.
Азизбек Дабылов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси
Муаллифнинг туширган расмлари