Депутат сайловчилар муаммосини жойига бориб  ўрганди

191

Ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда аҳоли, хусусан, сайловчилар билан доимий мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш депутатларнинг сайлов округларидаги фаолиятининг устувор йўналишига айланди. Ҳозир улар ҳар ойнинг охирги ҳафтаси халқ билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммоларга ечим изламоқда.

Шу нуқтаи назардан, бундан буён нафақат мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганишимиз, балки ижтимоий ҳаётнинг муҳим жабҳаларидаги ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларга халқнинг фикри ҳамда аҳоли манфаатларини инобатга олишимиз, одамларни рози қилиш йўлида янада кўпроқ меҳнат қилишимиз энг муҳими  халқимиз ишончини оқлашимиз лозим.

Президентимизнинг “Депутатга ишонч – халққа ишонч” деган сўзлари депутатлар обрўсини ошириб, уларнинг халқ орасида алоҳида ўрни борлигини кўрсатиб берди. Энди депутат хонада ўтириб эмас, халқ орасида юриб, ўзи белгилаб берган йўл харитаси асосида иш тутмоқда.

Қонунчилик палатаси депутати Гулжан Халмуратова ҳам Хўжайли туманида бўлиб, сайловчиларнинг муаммо ва таклифларини фикрларини тинглаш ўрганиш мақсадида тумандаги “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла аҳли билан учрашди.

– Маҳалламизда 3 мингдан зиёд аҳоли истиқомат килиб келмоқда дейди,–Тинчлик МФЙ раиси Қ.Реймов. – Маҳалламиз  чорвачилик, паррандачилик ва хизмат кўрсатишга йўналтирилган.

Маҳалламизга 16 та кўча кирадиган бўлса, шундан Олимпиада ва Парахатчилик кўчасининг сув қувурлари 1976 йили тортилган. Мана 49 йилдан буён сув қувурлари эскирганлиги сабабли ҳозирги кунда  Олимпиада кўчасининг 48 хонадон 500 метр ва Парахатчилик кўчасининг 54 хонадон 1 км. сув қувурларини янгидан тортиш керак. Бугун халқ вакили маҳалламизга келиб шу муммони жойида ўрганиб, фуқаролар билан хам мулоқот қилиб, мурожатни атрофлича ўрганиб чиқди. Тумандаги тегишли ташкилот вакиллари билан ҳам гаплашилиб, депутат томонидан муаммо назоратга олинди ва бартараф этишга келишиб олинди.

Халқ вакили тумандаги 6 сонли мактабда ҳам бўлди. Мазкур мактабдаги жорий ўқув йилига тайёргарлик ишлари ва  фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур мактабда 1 минг 114 нафар ўқувчига 98 нафар тажрибали педагог ўқитувчилар ўқувчиларга дарс беради. Жорий ўқув йилига ҳам саноқли кунлар қолди. Ҳозирги кунда ўқув йилига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан “Касбга ўргатиш” тартибига мувофиқ мактабда ўқувчилар учун компьютерда дастурлаш, гулчилик, қўшиқ айтиш, тўқимачилик, шет тилларини ўрганиш,  робототехника, тикувчилик, бадий ижод, заковат клуби каби йўналишлар бўйича ҳам фаолият олиб бормақда.

Халқ вакили мазкур мактаб фаолияти билан яқиндан танишар экан, келажагимиз ворисларини тарбиялашда таълим беришда ўқувчи педагог устозларнинг меҳнати катта эканлигини кайд этиб, уларни яқинлашиб қолган мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами билан табриклаб, устозларнинг таклиф ва фикрларини тинглади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги