Нодавлат секторнинг жамият ҳаётидаги ўрни ошиб бормоқда (+видео)
110

Ватан учун, миллат учун, халқ учун!
Мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар жараёнида ҳамда ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунга қадар соҳага оид 200дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, нодавлат секторнинг ҳуқуқий кафолатлари яратилган.
Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030”стратегиясида ҳам фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик назорати ва ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш ҳамда давлат дастурларида ННТлар иштирокини кенгайтиришга оид аниқ мақсадлар белгилаб қўйилган.
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаев ўз муносабатини билдирди.
Муҳтарама Комилова, Дониёр Якубов, Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА