Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Олий судда тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди

Тадбир Давлат мадҳияси билан бошланди. Суд тизими раҳбарлари — Олий суд раиси Б.Исломов, Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров ва Судьялар ассоциацияси раиси У.Мингбоэв йиғилганларни байрам билан табриклаб, мустақиллик халқимизнинг эркин ва фаровон ҳаётга ишончини мустаҳкамлаётганини таъкидладилар.
Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Суд фаолияти очиқ ва одил бўлиши, судьялар мустақиллиги таъминланиши, рақамли технологиялар жорий этилишига катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, яқинда Президент томонидан имзоланган фармонлар суд тизимида янги босқични бошлаб берди.
Тадбирда бир гуруҳ суд фахрийлари ва суд ходимлари «Бенуқсон хизмати учун» кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар орасида Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди раиси Амир Нурлипесов ҳам бор.

Видеокоференция алоқа режимида ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси К.Тарихов мазкур мукофотни ўз эгасига тантанали равишда топширди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги