Янги ўқув йилига бағишланган анжуман

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «2025-2026-ўқув йилига тайёргарлик ва таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Г.Қожабаева, вазирнинг биринчи ўринбосари А.Давлетбаев, вазир ўринбосари М.Шлимбетова, вазирликнинг бўлим бошлиқлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Анжуманда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Г.Қожабаева таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар бўйича кенг маълумотлар бериб, ўтган ўқув йилида соҳада қўлга киритилган ютуқлар ва йўл қўйилган хато-камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, тадбирда Қорақалпоғистон таълим тизимидаги кўрсаткичлар, таълим сифатига жорий этилаётган янгиликлар, соҳадаги эришилган ютуқлар ва халқаро натижалар, 2025-2026-ўқув йилида олдинга қўйилган устувор вазифалар бўйича кенг маълумот берилди.
Ўтказилган тадбир давомида журналистлар томонидан соҳага оид бир қатор саволлар берилиб, уларга вазирлик раҳбарлари томонидан жавоблар берилди.

Анжуманда очиқлик ва ҳамкорлик муҳитини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу эса таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг кенг жамоатчилик учун янада очиқлик тамойили асосида фаолият юритишига хизмат қилади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги