Аҳоли огоҳликка чақирилди

182

Мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан молия-иқтисод соҳасида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилиб, замонавий ахборот технологиялари изчиллик билан жорий қилинмоқда.

Жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобойнида Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида фуқароларнинг банк пластик карталаридан пул маблағларини турли ноқонуний йўллар билан ечиб олиш билан боғлиқ 34 та ўғирлик ва фирибгарлик жинояти содир этилган.

Энг ачинарлиси, кўпгина ҳолларда ушбу жиноятларнинг содир этилишига жабрланувчиларнинг ўзлари бевосита сабабчи бўлиб қолмоқда. Яъни жиноятчиларнинг алдовига учиб, ўзлари билмаган ҳолда пул маблағларини уларнинг қўлларига топшириб қўйишмоқда.

Кегейли туман прокурори И.Абдуллаевнинг “Эшон қалъа” овул фуқаролар йиғини аҳолиси билан бўлган суҳбати айнан шу мавзуда бўлди. Унда асосан алданиб қолмаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Суҳбат якунида эса иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири